Bøger af Ҳ
-
819,95 kr. Монография Бухоро адабий мухитида ХХ асрнинг 70-йилларидан XXI асрнинг дастлабки ўн йиллигидаги кирк йилдан зиёдрок даврда радиожурналистика тараккиётини, хусусан, тележурналистика ва телепублицистиканинг карор топиши ва ривожида фаолият олиб борган таникли шоир ва мутаржим, хозиржавоб публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Самандар Вохидов хаёти ва ижодига бағишланади. Монография равон услубда ёзилган хамда хаммабопдир. Бинобарин, у Бухоро адабий харакати тарихи билан кизикувчиларга мўлжаллангандир.
- Bog
- 819,95 kr.
-
798,95 kr. Монографияда АҚШ, Европа ва Осиёнинг ривожланган давлатларида молиявий ва бошқарув ҳисобининг умумий тамойиллари, ҳисоб моделлари (тизимлари)нинг таснифи ва ўзига хос хусусиятлари, хорижда уни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масалалари тадқиқ этилган.Мазкур илмий ишланмада иқтисодиётни янада ривожлантириш шароитида Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобининг назарий-ташкилий ва услубий масалаларини такомиллаштиришда ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва уларнинг ижобий жиҳатларини амалиётимизга татбиқ этиш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
- Bog
- 798,95 kr.
-
562,95 kr. Мазкур монографияда ХХ асрнинг 60-йилларида ўзбек болалар адабиётига кириб келган С.Барноевнинг серқирра ҳамда самарали ижодий меросини монографик тарзда ўрганиш ва унинг мисолида шу давр болалар адабиёти ҳақидаги хулосаларни умумлаштириш, адибнинг болаларга бағишланган шеърий, насрий ва публицистик асарлари, улардаги фақат шу ижодкорга хос табиий соддалик, бетакрор фазилатлар, адибнинг болаларбоп қилиб ёза билиш санъаткорлигини тадқиқ этиш кўзда тутилган. Зеро ўзбек болалар адабиётини ривожлантириш, жаҳон болалар адабиёти даражасига олиб чиқишдек хайрли ишларга муҳим ҳисса қўшиб келаётган шоир ва адиблар ижодини тадқиқ этиш жуда муҳим. Монографиядан болалар адабиёти билан қизиқувчилар, тадқиқотчилар, бакалавр талабалар ва магистрлар, докторантлар фойдаланишлари мумкин.
- Bog
- 562,95 kr.
-
535,95 kr. Монографияда "Тилшуносликка кириш", "Умумий тилшунослик" курсларида ўрганиладиган тилнинг пайдо бўлиши, тил ва тафаккур муносабати, тилнинг рамзий система сифатидаги хусусиятлари, тил ва жамият, тилнинг ривожланиши каби узвий яхлитликдаги фалсафий масалаларга янгича ёндашув ва қарашлар ўз ифодасини топган. Ундан фанда ҳали ўз ечимини топмаган саволларга жавоб топиш мумкин.Монография талаба ва тадқиқотчилар, мутахассис ва қизиқувчиларга тавсия этилади.
- Bog
- 535,95 kr.
-
546,95 kr. Ушбу монографияда инглиз тилига бевосита ва билвосита ўгирилган ўзбек халқ эртак ва латифалари намуналарининг таржима хронологияси, манбалари, уларда миллий колоритнинг берилиши таҳлилга олинган. Ўзбек насри намуналари инглизча таржимал арининг инглиз, немис ва турк шарқшунослари талқинида инглиз тилида берилиши, таржима муаммолари, тавсифга хос хусусиятлар ёритилган. Ўзбек халқ оғзаки насри намуналарида миллийликни акс эттирувчи кийим кечак, муомала ва бошқа атрибутларнинг таржимада акс эттирилиши билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими кўрсатиб берилган. Монография тилшунос, таржимашунос ва адабиётшунослар учун зарур ва керакли манба сифатида хизмат қилади.
- Bog
- 546,95 kr.
-
535,95 kr. Мазкур монографияда Бошланғич синф ўқувчиларда ўз фаолиятини баҳолаш ва ташхислаш кўникмаларини шакллантириш мисоллар асосида таҳлил қилиниб, аниқ хулосалар берилган. Монография илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, шу соҳада қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
- Bog
- 535,95 kr.